loader
Foto

АҚШда бир суткада 43,5 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд қилинди

Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида АҚШда COVID-19 ҳолатлари сони 43562 га ўсган, 705 киши вафот этган. Бир кун олдин бу кўрсаткичлар мос равишда 39557 ва 460 кишини ташкил қилганди.

Мамлакатдаги бутун эпидемия давомида шифокорлар 7,5 миллиондан ортиқ коронавирус юқиши ва қарийб 211 минг ўлим ҳолатини қайд этган. 2,9 миллиондан ортиқ киши соғайиб кетди.

Дунё бўйлаб, университет маълумотларига кўра, 35,8 миллионта касалликка чалиниш ва COVID-19 туфайлм бир миллиондан ортиқ ўлим ҳоллари бор қайд этилди, 25 миллиондан ортиқ киши тузалди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР