- Озарбайжон Президенти вақти-вақти билан навбатдаги аҳоли пункти озод қилингани ҳақида эълон қилмоқда. Сизнинг фикрингизча, Озарбайжон армиясининг ҳужум амалиётларидаги муваффақиятининг сабаби нимада?
-Бу вазиятдан хабардорликда устунлик, аниқликда устунлик ва ўт очишда устунликнинг бирлашувидир.
- Арманистон жиддий йўқотишларга учрамоқда. Қатор экспертларнинг айтишича, тез орада уларда умуман техника колмайди. Сизнингча, арман армиясининг бу қадар кенг кўламли йўқотишларида қайси қўшин тури ва қурол турининг хизмати катта?
- Айтиб ўтганимдек, бу Озарбайжон армиясининг устунлиги натижасидир. Бу эса, ўз навбатида, озарбайжонларда душманни аниқлаш ва ҳаракатларини кузатиш қурилмалари (учувчисиз учиш аппаратлари), ўт очишни аниқ йўналтириш (учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқариладиган артиллерия) яхшироқ. Натижада сиз ўт очиш қудратининг юқорилиги сабабли «ҳисобда олдиндасиз», чунки сизнинг қуролларининг аниқ зарба беряпти.
- Арманистон томондан мунтазам ракеталар учиб келиб, шаҳарларга ва муҳим марказларга – Мингачевирдаги электр станциясига, қувурларга зарба бермоқда. Душман ҳарбий бўлмаган объектларга нима мақсадда ҳужум қилмоқда?
- Арманистон Бош вазирининг бош ҳарбий маслаҳатчиси Вагаршак Арутюнян Россия телевидениесига берган интервьюсида буни чиройли изоҳлаган, ўшанда интервью унинг қуйидаги сўзлари туфайли тезда узилиб қолганди: «Дастлабки ният Озарбайжон аҳолиси орасида ваҳима уйғотиш эди». Бу орада арманлар ҳам озарбайжонлар бунга жавобан Арманистонга ҳужум бошлашлари, шунда руслар ёрдамга келишига умид қилишмоқда. Озарбайжонлар буни қилмайдилар, шунинг учун арманларнинг бу фитнаси бефойда.
- АҚШ да Ким Кардашьян президент Трампдан Арманистонни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат талаб қилди. Арманлар Трумпнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Джаред Кушнер билан бевосита алоқаси бўлган порнодива маъмуриятни янада фаолроқ позицияга олиб чиқиши мумкинлигини жиддий ҳисоблашмоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
- АҚШ сиёсий тизимининг – биринчи навбатда, оммавий коррупция туфайли – тўлиқ муваффақиятсизлиги сабабидан АҚШ сиёсатида турли «лобби»лар етакчилик қилади. Бироқ, бу Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги урушга бевосита таъсир қилишини кутмаяпман. Қорабоғ билан боғлиқ вазият аниқ: БМТ арман қўшинларини у ердан сўзсиз олиб чиқишни талаб қилиб кўплаб резолюциялар чиқарган ва Боку ўз асабларини назорат остига олиб, бу можарони фақат Қорабоғ билан чеклар экан, урушни ўз манфаатлари йўлида давом эттириши мумкин.