Кираверишда барча ташриф буюрувчилар ҳароратни ўлчатиб кирадилар.
Таъкидланишича, гуруҳ саёҳатлари тақиқланиб қолади, шунингдек, аудио қўлланмалар, кийим-кечак ва ускуналарни ижарага беради. Барча хоналар мунтазам равишда дезинфекция қилинади. Оломон тўпланишининг олдини олиш учун олдиндан расмий веб-сайтида бронь қилдириш керак. Инстаграмда инглиз ва араб тилларида масофавий турлар бўлади.
Таъкидлаш жоизки, 2019 йил шайх Зайид Катта масжидига 6,6 млн киши ташриф буюрган, шундан қарийб 235 киши – Россиялик туристлар. Шайх Зайид Катта масжиди (Sheikh Zayed Grand Mosque) – дунёдаги энг йирик масжидлардан бири, меъморий санъат дурдонаси. Бу ажойиб бино 41 минг зиёратчини қабул қила олади.
БАА пойтахтидаги шайх Зайид Катта масжиди якшанба куни, 2020 йил 4 октябрда, COVID-19 вж олиши туфайли қарийб етти ойлик танаффусдан сўнг яна очилди.
Таъкидланишича, масжид ҳудудида ва биносида маҳаллий ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш каби коронавируснинг олдини олиш қоидалари амал қилинади. Масжидга киришда ҳамманинг ҳарорат ўлчаб, кейин киритилади.