loader
Foto

Қуръон Франциядан кучлироқ

Мусулмон ўзлигини йўқ қилишга қаратилган ўн бир йиллик ишлардан сўнг уларга битирув кечаси ташкил этиб, масъул кишилар ва журналистларни таклиф етишди. Бу 1930 йил содир бўлган эди.

Тадбир бошлангач, бу талабалар томошабинлар олдига чиқишга чақирилди.

Ҳамма учун кутилмаганда жазоирлик қизлар бутун баданини ёпиб турадиган исломий либосда чиқишди.

Масъул шахслар ва Франция оммавий ахборот воситалари вакиллари орасидан ҳозир бўлганлар кўрганларидан донг қотиб, сесканиб кетишди. Кўп ўтмай, матбуот ахборот тарқата бошлади ва улар босқинчилик сиёсати вазири Лакостга шундай савол билан мурожаат қилишди: "Франция Жазоирда юз йил давомида нима қилди ва нима билан шуғулланди?".

Шунда Лакост ўзининг машҳур сўзларини айтди: "Агар Қуръон Франциядан кучлироқ бўлса, мен нима қилай?!"

Иккинчи воқеа

2020 йил 9 октябрда юқорида тилга олинган воқеадан 90 йил ўтиб, Франция президенти Эммануэл Макрон бугун дунёда ислом инқирозга юз тутаётгани ҳақида очиқ-ойдин баёнот берганидан бир неча кун ўтган эди.

Париж аэропортида Макрон, ҳукумат расмийлари ва айрим одамлар Малида тўрт йил давомида қуролли гуруҳ томонидан гаровда ушлаб турилган француз Софи Пэтронинни кутиб олишди. Софи 75 ёшда. У узоқ вақт давомида яшаган ва болаларга ёрдам бериш учун ташкил этилган ташкилотга раҳбарлик қилган Гао вилоятида (Шимолий Мали) 2016 йил 24 сентябрда ўғирлаб кетилганди.

У самолёт трапидан қадам ташлаб, кўнгилни юмшатадиган бир шароитда ўғлини маҳкам қучоқлаб деди: «Мали ҳаққига дуо қиламан. Аллоҳнинг марҳамати ва раҳматини сўрайман, чунки мен мусулмонман. Сиз: "Софи", дейсиз. Лекин сизнинг қаршингизда айнан Марйям турибди». Ислом динини қабул қилгани ва «Марйям» исмини олгани ҳақида омма олдида тантанали равишда эълон қилган Софи Пэтронин мана шу сўзларни айтди.

Макрон режалаштирган нутқини ҳам эсидан чиқариб, аэропортни тарк этди. У Лакост каби саросимага тушиб қолганди.

Агар Лакост қайтиб келганида эди, у ўша сўзларини такрорлаган бўларди: "Агар Қуръон Франциядан кучлироқ бўлса, биз нима қилишимиз мумкин?!"



P. S. Нафақат Макроннинг жаҳли чиқди, балки бутун Франция ғазабланди. Оммавий ахборот воситаларида ўша ҳурматли франсуз аёлига нисбатан норозилик ва ғазабга тўла сўзлар ёғилди, чунки у мусулмон бўлган эди. Уни ўғирлаб кетганларга қайтаришни ҳам талаб қилишди. Бугун бир савол туғилади: "Аслида ўзи инқироз ва муаммолар кимда: Ғарб мафкурасидами ёки Исломдами?"