Рейд натижасида мусулмоннинг уйида кроватлар ағдариб ташланди, столлар ва кузатув камералари синдирилди, шкафлардаги нарсалар сочиб ташланди.
«Идрис қаршилик кўрсатмаган ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканига қарамасдан унинг бошини кафелли полга босиб турган полиция офицери томонидан шафқатсиз калтакланди», – хабар қилади ҳибсга олиш гувоҳи бўлганлар, дейди IslamNews сайти Daily Sabah га таяниб. Франция ички ишлар вазири Жерар Дарманин Twitter да қолдирган хабарида Сихамедини «терроризмни оқлаш»да айблади, лекин тез орада бу хабарни ўчириб ташлади.
Сихамеди «Ислом инқироз ҳолатида» деб айтган Франция президентининг сўнгги исломофоб нутқини очиқ танқид қилиб чиқканди. Мусулмон ташкилот раҳбари мусулмонларни Макроннинг Исломни ва унинг тарафдорларини ёмон қилиб кўрсатиш ҳаракатларига қарши бирлашишга чақирди.