loader
Foto

Макрон айбдор!

Порахўр ҳукумат органлари ва хавфсизлик кучлари томонидан ҳимоя қилинадиган Африка наркомафияси йўлига туриб олган чечен ҳамжамиятини ахборотга оид таъқиб қилиш, Макрон томонидан эълон қилинган Ливандан тортиб Греция ва Кавказгача бўлган майдонда Туркияга қарши глобал салиб юришининг эълон қилиниши, Францияда мусулмон ҳамжамиятига унинг такрорий ҳужумлари, "Шарли Эбдо"нинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги карикатулар билан фитнаси. Ва бу фожианинг авж нуқтаси сифатида (бунда чечен ўсмир полиция томонидан отиб ўлдирилган).

Кўпчиликда савол туғилади - бу нима эди? Хавфсизлик хизматлари ёки баъзи саҳна ортида кучлари томонидан фитнами, ёки Макрон ва бошқа ашаддий исламофоблар Ислом атрофида француз жамиятда йўқ жойдан қўзғатаётган нафратнинг авжими?

«ИШИД» мағлуб бўлган, «ал-Қоида» АҚШ билан тинчлик музокараларини бошлаган «Толибон» соясида қолиб, аллақачон Европани тинч қўйган, миграция инқирозининг тўлқини ўтиб кетгандай, гўё. Хўш, исламофоб ақидапарастларни уларга қарши бир хил жавоб ҳаракатларини юзага келтирувчи ҳаракатларни содир этишга ундайдиган, ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлмаган "Исломий таҳдид" мавзусини яна ким, нима учун кўтаришни истайди?

Эҳтимол, аксинча, мусулмонлар энди ташқи таҳдид деб ҳисобланмасдан, балки француз жамиятининг ҳимоячилари сифатида қабул қилина бошлаганлиги сабабли ташвишлана бошлаганлар, масалан, бутунлай сурбетлашиб кетган наркомафияга қарши чиққан чеченлар ёки француз талабалари ўз раҳбари сифатида танлаган, исломофоблар эса унинг рўмол ўраб юриши сабабли таъқиб қила бошлаган Франция талабалар Миллий Иттифоқи раҳбари, француз-муслима Марьям Пужеду каби.

Сўнгги пайтларда Макрон ташқи сиёсатда ҳам, ички сиёсатда ҳам Францияни исломий омилга  қарши қўйишдан бошқа ҳеч нарса қилмади. Лекин бу «ойисининг эркатойи» ҳақиқатдан Франциянинг манфаатларини ҳимоя қиляптими?

Лекин яқиндагина Макрон сиёсатига қарши норозилик билан чиққан француз халқининг ўн минглаб вакиллари, «сариқ нимчалар» Яқин Шарқ ёки Африкада ҳар нарсага тўғаноқ бўлавериш эмас, балки ички сиёсат ҳақида ўйлаш Франциянинг манфаатларида, деб таъкидлаганди. Худди шу одамларни "Шарли Эбдо" фитначи иғвогарлари вақтичоғлик қиладиган аҳмоқона карикатуралар эмас, француз халқининг долзарб муаммолари - кичик бизнес ва фермерларнинг хонавайрон бўлиши, банкротликлар ва ўз жонига қасд қилиш сони ўсиб бораётган, молиявий олигархия (Макроннинг ўзи улар билан боғлиқ) ва ҳақиқий мафия (яқинда у билан алоқадорликда айбланиб, собиқ президент Николя Саркозига қарши жиноий иш очилди) диктати, Франциянинг ўзига қочқинлар оқимига олиб келадиган Африкадаги жиноий француз мустамлакачилиги хавторига соларди.

Бу муаммолардан биронтаси Ислом ва унинг қадриятлари – Макрон кескин қарши бўлган рўмол ўраш ёки яна унга ҳужум бошланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаяжонли муносабат билан боғлиқми? Шубҳасиз-ки, йўқ, французларнинг аксариятини бу нарсалар ёки Ливан, Греция ёки Кавказдаги воқеалар хавотирга солмайди, улар ички муаммолардан кўпроқ хавотирда, лекин қайсидир фурсатдан бошлаб улар гўёки ғойиб бўлиб кетган "Исломий таҳдид"га яна бир бор чалғитила бошлади.

Шу сабабли   авж олдирган одамлардадир. «Умумий иш» деб таржима қилинадиган Республикани сепаратизмдан ҳимоя қилиш ҳақида шиорлар ортида яшириниб, айнан улар асосий айирмачилар ва республика яхлитлигининг душманлари бўлиб, жамият ҳаётига ўсиб бораётган кўп миллионли диний жамоанинг (жумладан, туб ерли французлар) интеграциясига ҳисса қўшмасдан, нафрат ва тарқоқликка ундаган ҳолда бунга атайлаб халақит бермоқдалар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР