loader
Foto

Германияда ўсмир мусулмон 10 кишини ёнғинда қутқариб қолди

Дени Эскиев ота-онаси билан автомобилда кетаётган пайт уйлардан бирининг томида олов ёнаётганини кўриб қолди.  У дарҳол автомобилни тўхтатишни сўради ва ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимига қўнғироқ қилди. Бундан ташқари, бола уйга югуриб кириб, навбатма-навбат ҳар бир хонадон эшигини тақиаллата бошлади. Шу тариқа болакай олтита оилани уларнинг томи ёнаётган ҳақида огоҳлантирди. Етиб келган ўт ўчирувчилар бинонинг юқори қаватларига ўтишга улгурган оловни ўчирдилар.

Дени Эскиевнинг ўзини қандай қаҳрамонона тутгани барчани ҳайратга солди. Ахир, биринчи бўлиб у зудлик билан фавқулодда вазият ҳақида тегишли органга хабар қилди ва кейин барча хонадонларни огоҳлантириб чиқди. Чечен боласининг жасоратли хатти-ҳаракатлари туфайли уйда бўлган 10 киши қутқарилди. Засниц мэри Марио Хорн ёш қаҳрамонга шахсан миннатдорчилик билдирди, уни жасорати ва топқирлиги учун мукофотлаш ниятида.