loader
Foto

Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш эҳтимолини инкор қилмади

«Исроил билан муносабатлар пировардида нормаллашиши мумкин ва биз Форс кўрфазидаги инқироз ҳал этилишидан умид қиламиз… Лекин ушбу босқичда биринчи галдаги вазифа фаластинликлар ва исроилликларни музокаралар даврасига қайтаришдир», - дея иқтибос келтиради ТИВ раҳбарининг сўзларидан ТАСС.

Ал-Сауднинг сўзларига кўра, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка фақат Исроил ва Фаластин ўртасида келишувгина олиб келиши мумкин.

«Агар биз бунинг уддасидан чиқа олмасак, минтақада битмас яра қолиб кетади», - таъкидлади дипломат.

Яқинда АҚШ давлат котиби Майк Помпео ар-Риёд Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақида Авраам битимларига қўшилиш имкониятини кўриб чиқишига қўшилишига умид билдирганди.

Исроилнинг БАА ва Бахрайн билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақида битим имзолаши 15 сентябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтганди.