loader
Foto

Франция мусулмонларга қарши

Шунингдек, вазир юзлаб хорижий фуқароларни Франциядан чиқариб юборишга чақирди.

«Биз Франция ҳудудидан бу ерда ноқонуний равишда яшаётган ва экстремизмда айбланаётган 231 нафар чет элликни, жумладан, қамоқда бўлган 180 кишини чиқариб юборишимиз керак», - деди у.

Ушбу қадам Франция билан мусулмон ҳамжамияти ўртасида кескинлик кучайиб бораётган шароитларда рўй бермоқда.

Яқинда Франция президенти Эммануэл Макрон Исломни бутун дунё бўйлаб «инқирозни бошдан кечираётган» дин деб атади ва декабр ойида ҳукумат Францияда черков ва давлатни расман ажратиб олган 1905-йилги қонунини кучайтириш учун қонун лойиҳаси тақдим этишини маълум қилди.

У мактаб таълими устидан ҳукуматнинг қаттиқ назорати ва масжидларни хорижий молиялаштириш устидан назорат кучайтирилишини эълон қилди.

Макрон, шунингдек, Франция мусулмонлари орасида ўз қонунларини сақлайдиган "қарши жамият" яратишдан огоҳлантирди.

Мисрнинг нуфузли ал-Азҳар Ислом институти олимлари бу гапларни «ирқчилик» деб қоралаб, Франция раҳбарини «душманлик тили»ни тарқатишда айблади.

«У шунингдек, Ислом динига қарши ушбу диннинг асл моҳиятига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сохта айбловлар қўйди», - дейилади ал-Азҳар тадқиқотчилик академияси баёнотида.

«Бундай ирқилик сўзлари дунё бўйлаб икки миллиарддан ортиқ мусулмонлар туйғуларини қўзғатиб юборади ва конструктив мулоқот йўлини тўсиб қўяди» дейилади баёнотда.

Ал-Азҳарнинг айтиича, «исломга ва бошқа динларга қарши сохта айбловлар» аслида «бу динлар даъват этадиган реал воқелик»га зид келади.

У, шунингдек, «диний матнлардан ножўя мақсадлар учун» фойдаланадиган шахсларни ҳам қоралади.

Умуман олганда, бу бизнинг Францияда мактаб ўқитувчисининг ўлдирилиши излари ҳақида мақоламизда гапирганимизнинг яна бир далилидир. Бу қотиллик Макрон учун қанчалик яхши ва ўз вақтида рўй берганлиги қўшимча саволлар туғдиради.

Айни пайтда, полиция душанба куни мамлакатда "Исломий тармоқлар" бўйлаб рейд ўтказди. Ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, тармоқларга рейд "республика душманларига нафас ростлаш учун бир дақиқа ҳам берилмаслиги"ни тушуниш учун мўлжалланганини айтди.

Операцияга яқин бўлган манбаларнинг AFP га айтишича, полиция операцияси объекти бўлган шахслар полицияга ўзининг ижтимоий тармоқлардаги «нафрат уйғотиши» ёки «радикал тарғиботлари» билан маълум бўлган.

Дарманеннинг айтишича, ҳукумат унинг фикрига кўра исломий гуруҳлар билан боғлиқ бўлган ННТ, жумладан, «Исламофобияга қарши жамоа» (CCIF) бўйнидаги сиртмоқни қаттиқроқ тортиб қўяди.

CCIF Твиттерда хабар қилишича, ўқитувчи қотиллигидан сўнг у туҳматлар, ўлдириш билан таҳдид қилиш ва нафрат кампаияси объектига айланган.

«Қўрқув яқинда бошқа томонга ўтади», - деди президент Эммануэл Макрон на якшанба куни ҳужумга жавоб қайтариш чоралари муҳокама қилинган асосий вазирлар учрашувида.

"Исломчиларга юртимизда тинч ухлашга йўл қўймаслик керак", - дейди у.

Франция ҳукумати шунингдек, Абдуллоҳ Анзоров учун (у ўқитувчи Сэмюэл Патини ўлдиришда айбланмоқда) ҳамдардлик ҳақида 80 та онлайн хабарлар муаллифларини таъқиб қилишга ва ўқувчилар семестр ярмидан кейин қайтиб келганда мактабларда хавфсизлик чораларини мустаҳкамлаш ваъда берди.

Айни пайтда, Сэмюэл Пати шахси ва унинг ўлими атрофида янги республика қурбонлигига сиғиниш шаклланмоқда. Сэмюэл Пати Францияда энг юксак ва расмий тан нишон – Фахрий легион ордени билан ўлимидан сўнг такдирлашмоқчи (аввалроқ у билан Башар Асад тақдирланган).

Якшанба куни намойишчилар Республика майдонига кўтариб чиққан плакатларда қуйидаги ёзувлар бор эди: «Фикрлар тоталитаризми йўқолсин» ва «Мен ўқитувчиман».

«Бизни қўрқита олмайсиз. Биз сиздан қўқмаймиз. Бизни ажрата олмайсиз. Биз Франциямиз!» - деб ёзди Твиттерда Париж намойишига қўшилган бош вазир Жан Кастекс.

Душанба куни Парижнинг шимоли-ғарбидаги Пати мактаби ёнида гулчамбар қўйган ультра-ўнглар раҳбари Марин Ле Пен террорчилик хавфига қарши курашиш учун "уруш давридаги қонунлар" қабул қилишга чақирди.

2022 йил Франция президентлиги учун учинчи бор номзодини қўядиган Ле Пен иммиграцияни зудлик билан тўхтатиш ва террорчилар рўйхатига киритилган барча чет элликларни депортация қилишга чақирди.

Франция ўз мусулмонларига жиддий киришмоқчи экани, уларга қарши деярли очиқ уруш эълон қилаётгани яққол кўриниб турибди. Макрон учун стимуллардан бири - келгуси сайловлардир, улар арафасида Макрон иложи борича кўпроқ «ўнг қанот» овозларини қўлга киритиши керак. Демак, у ва Ле Пеннинг кейинги бир-икки йилда албатта республика мусулмонларига нисбатан қаттиққўллик ва зўрлик билан рақобатлашишига амин бўлишингиз мумкин.

Албатта, бизнинг доимий ўқувчиларимиз, барча бу рейдлар ва Францияда юзага келаётган исламофобияга қараб, Макрон унинг раҳбарини анти-демократик бўлиш айблаётган (умуман олганда, адолатли равишда) Россия билан ўхшашлик қайд этади. Лекин бу ерда Францияда вокеалар ривожи анча жирканч сценарийга кўра бориш мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Россиядаги тартиб ҳақида нима деганда ҳам, расман бу федерация ва амалда бу ерда мусулмонлар ўзини «худди уйидагидек» қулай ҳис қилаётган минтақалар бор – Шимолия Кавказ, Поволжье ва ҳ.к. Грозныйда ёки ҳатто Қозонда ҳам мактабларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга демкоратик карикатуралар намойиш этилишини, рўмолларга қарши урушни тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Бу мусулмон анклавлари ва уларнинг структураси Россия мусулмонларининг катта қисми учун жиддий тасалли бўлиб қолаверади, бу ерда Россиянинг империя анъаналарига тан бериш керак.

Аммо олти миллион француз мусулмонларида эса бундай имкон йўқ. Улардан республика қадриятларини ҳамма жойда, республиканинг ўзида ҳеч қандай жавоб ҳаракатларисиз ҳурмат қилишлари талаб этилади. Бундай босим мусулмонларнинг маълум бир қисми ассимиляциясига, бошқа (кичик) қисмининг кўчишига ва учдан бир қисмининг радикал қаршилигига олиб келиши мумкин. Шундай экан, бу, эҳтимол, узоқ ва жуда қонли ҳикоянинг бошланиши, холос.