Айни пайтда француз сиёсатчилари ўқитувчи билан рўй берган воқеа ва ундан кейин Париж марказида икки нафар мусулмон аёлга пичоқ билан қилинган ҳужумнинг кескин оқибатларини бартараф қилишга уринмоқда. Мана шундай бир маҳалда ИИВ раҳбари мусулмонлар рационига кирадиган ҳалол гўшт тақиқланишини талаб қилмоқда.
Ҳукумат вазирнинг гапларидан бирор баҳона топиб қутлишга уринди. “Бу гаплар унинг шахсий фикри ҳисобланади, супермаркетлардаги токчалар министрлар кабинети учун устувор эмас”, - деди ҳукуматнинг расмий вакили.