loader
Foto

Покистон Бош вазири Макронни танқид қилди

Покистон Бош вазири ҳақиқий сиёсатчи жамоатчиликни бирлаштириш ва жипслаштириш омили бўлиб хизмат қилиши керак, диний ва этник асосларда нифоқ сепиши эмас.

Макроннинг радикализм ва терроризмнинг ҳар қандай шаклига фаол қарши чиқиш ўрнига, исломофобик қарашларга ёпишиб олгани шармандалик, дейди Хон.

Покистон раҳбарининг сўзларига кўра, Франция президенти Европада Исломга қарши кайфиятларни рағбатлантириб, зўравонлик ва провокациялар учун шарт-шароит яратади.

Франция раҳбари нафақат Европада, балки бутун дунёда миллионлаб мусулмонларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнаб, Исломни ҳақорат қилмоқда, деди Хон.