loader
Foto

Қозоғистон ғарбида икки хафталик локдаун жорий қилинди

Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудида соат 23:00 дан 06:00 гача аҳолининг ҳаракатланиши тақиқланади. Фақат маҳаллий ижро этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шошилинч ва тез шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда бошқа бир неча тоифадаги ходимлар учун истисно амал қилади.

65 ёшдан ошган шахсларга уларнинг яшаш жойини мутлақо зарур бўлмаса қолдириш тавсия этилмайди. Савдо марказлари ва бозорлар шанба ва якшанба кунлари ёпилади, жамоат транспорти дам олиш кунлари ишламайди ва овқатланиш корхоналари фақат етказиб бериш учун ишлайди. Барча оммавий спорт ва кўнгилочар тадбирлар, тўй ва оммавий хотирлаш маросимлари тақиқланган.

Вилоят бош санитария врачининг изоҳ беришича, дам олиш кунлари вилоят маркази – Уральск шаҳрига қишлоқ аҳолиси йўл олади (турли тадбирларга, меҳмонга, дўконларга, бозорларга ва ҳ.к.). Шу сабабли шаҳар ва туманларга кириш йўлида дам олиш кнлари санитария постлари ўрнатишга қарор қилинди.

Карантин чоралари вилоятда 10 дан 23 ноябргача амал қилади, юзага келадиган эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, яна узайтирилиши ёки юмшатилиши мумкин.