Зинанинг сўзларига кўра, формали ҳижобни лойиҳалаш жараёни у полиция академиясига киришидан олдин бошланган. Тадқиқотлар давомида у бош кийим ишлаб чиқувчилари билан ҳамкорлик қилди ва турли хил мато ва моделларни синовдан ўтказиб, формали атрибутни такомиллаштирди.
Ниҳоят, қиз ҳудудлардан бирига ишга таинланди ва яқин кунларда рўмол билан хизматга киришади, деб ёзади IslamNews сайти NZ Herald га таяниб. «Ҳижобни Янги Зеландия полицияси кийимининг бир қисми сифатида кўрсатиш жуда яхши. Буни кўриб бошқа муслима аёлларда ҳам хизматга кириш истаги пайдо бўлади», – изоҳ берди Зина.