loader
Foto

Татаристондаги савдо марказларида намоз ўқиш учун махсус хоналар ташкил қилинади

«Бу яхши иш. Келинг, Альберт Анварович (Татаристон савдо ва саноат вазири Альберт Каримов – изоҳ), мурожаат қиламиз, шундай жойлар бўлсин. Ташриф буюрувчилар сони ортади, чунки одамлар намоз вақтида ҳам савдо марказига кела олади. Барча меъёрлар ва талаблар ТР МДИ билан келишиб олииши керак», – деди Минниханов.

Республика раҳбари намозхоналар ташкил қилиш учун зарур объектлар рўйхатини тузиш ва ўз номидан керакли мурожаатлар қилишни топширди.

Намозхоналар майдони тахминан 20–25 кв. метр бўлади. Таъмирлаш, ижара ва коммунал тўловларни РФ мусулмон-тадбиркорлар уюшмаси ўз зиммасига олиш ниятида.

Ҳозирги пайтда намозхонаар Қозон аэропорти, «Сувар плаза» ва «Караван» савдо марказларида ташкил қилинган, хабар беради "Татар-информ".