Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун тайёргарлик чоралари кўрилмоқда.
Токаев баҳорда бўлгани каби қатъий карантин тадбирларини жорий қилмасдан туриб, мамлакатдаги вазиятни назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Қатъий карантин чоралари Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин, деб ҳисоблайди давлат раҳбари.
Қозогистонда коронавирус илк бор 2020 йилнинг 13 мартида аниқланган.
Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида жами 121653 киши коронавирус инфекцияси билан касалланган, шу жумладан 110382 киши соғайиб кетган. COVID-19 туфайли 1952 та ўлим ҳолати қайд этилган.