loader
Foto

Фаластин Бош вазири – «Аср битими» Трамп билан бирга кетади

«Дональд Трампнинг "тинчлик режаси" фаластинликлар учун минимал ҳуқуқларни тан олмади. Ишончим комилки, "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга йўқ бўлади", - дейди ҳукумат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин ҳукумати Джо Байден ва унинг маъмурияти позицияси фарқ қилади ва Оқ уйнинг янги раҳбари «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида тинч тартибга солиш ғоясига қайтади, деб умид қилмоқда.

«Исроил Яқин Шарқ бўйича халқаро тинчли анжумани ташкил қилиши ёки Фаластин билан музокараларни тўхтатилган жойидан давом эттириши керак. Тел-Авив шунингдек, аввалроқ имзоланган келишувларга содиқ қолишини маълум қилиши керак», - деди Иштийе.

28 январ куни кечқурун Трамп Яқин Шарқдаги тартибга солиш режасини тақдим этганди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Трамп Исроил ва фаластинликлар учун "ёрқин келажакни белгилаб берди", деди.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос битимни рад этиб, "Қуддус сотилмайди" деди.

Туркия Доналд Трампнинг режасини «ўлик туғилган бола» деб атаганди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР