loader
Foto

Жамоавий иммунитет – ўзини-ўзи алдашдан бошқа нарса эмас

Sars-CoV-2 тарқалиши деярли ҳамма жойда авж олаётган бир пайтда Оксфорд университетидан учта олим-эпидемиолог, Гарвард университетидан тиббиёт ходими ва Стэнфорд университети иқтисодчиси – сиёсий доираларда The Great Barrington Declaration ("Грейт-Баррингтон Декларацияси") сифатида машҳур бўлган ва пандемияга ўз қарашларини ўзгартириши кўзда тутилган ҳужжат имзоладилар. Интернетда жамоавий иммунитет ҳақида гап борадиган бу петицияни 200 мингдан ортиқ одам имзолади, деб ёзади нашр.

"Ғоя шундан иборатки, аҳолининг маълум бир қисмида иммунитет шаклланганда инфекция энди экспоненциал тарқалмайди. Бошланғич кўрсаткичдан ўтгач, касалланиш бўлиши мумкин, лекин уларнинг кўплари янги касалланиш занжирлари пайдо бўлишига олиб келмайди. Вирус кўпайтириш индекси 1 гача бўлади", - изоҳ беради нашр.

"(...) Яъни одамларнинг катта қисми қувонч билан касал юқтириб олиши, одатий ҳаёт кечириши ва жамоавий иммунитет шакллантириши лозим, риск гуруҳидаги одамлар эса бу пайтда максимал даражада изоляция қилиниши керак. Бунга қандай қилиб эришиш мумкинлиги маълум эмас. Қандай қилиб 60 ёшдан катта бўлган миллионлаб одамларни, жумладан, саратонга чалинганларни, бир нечта сурункали касалликка чалинган ёки ортиқча вазни бор одамларни бир неча ойга изоляция қилиш мумкин? – савол беради нашр. – Улар ҳақида "Грейт-Баррингтон Декларациияси"да бирон оғиз сўз йўқ. Бироқ маълумки, COVID-19 таҳдид соладиган аҳолининг бир қисми деярли ҳеч қаерда кичик гуруҳ саналмайди. Масалан, Европада жамиятнинг ёш структураси ва саломатлик ҳолатига қараб у аҳолининг чорак қисмидан учдан бир қисмигачани ташкил қилади".

Бунинг устига, давом эттиради нашр, антитаналар ва улар билан боғлиқ COVID-19га иммунитет ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. "Август охирида эълон  қилинган антитаналар ҳақида 7 мингдан ортиқ тадқиқотнинг янги метатаҳлилида репрезентатив танлама ўрганилган атиги 22 та тадқиқот топилди, холос. Хитойлик тадқиқотчилар, худди ЖССТ каби, medRxiv сайтида эълон килинган метатаҳлилда бугунги кунда антитаналар ҳақида мавжуд тадқиқоталр «сифати ўта паст» эканлигини кўрсатади".

"Шарҳ шуни кўрсатадики, ўртача 10% дан кам одамлар Sars-CoV-2 билан мулоқотда бўлган. Фақат баъзи ҳудудларда кўплаб одамлар инфекцияланган эди, аммо деярли ҳеч бир жойда епидемиологлар томонидан жамоавий иммунитетни шакллантириш учун зарур бўлган чегара ҳисобланмаган. Улар кўп омилларга қараб: одамлар қанчалик ҳаракатчан экани ва қаерда бир-бири билан мулоқот қилиши, қандай ҳимоядан фойдаланиши, иммунологик маънода қандай "қуроллангани", ҳатто оилаларда қанча одам яшайди ва қанча одам ишсиз эканидан келиб чиқиб 40 ва 70% орасида деб тахмин қилинади "

"Олинган иммунитет умуман ўзи ҳимоя қиладими деган савол туғилади. Бартараф қилувчи антитаналар (биринчи навбатда, G иммуноглобулинлар) вирусни организмда тўхтатиш учун ҳал қилувчи қурол ҳисобланади. Касаллик юқтирилгандан сўнг улар организмда намоён бўладиган COVID-19 аломатлари оғирлигига қараб ишлаб чиқилади. Бироқ ьир неча ойдан, эҳтимол, ярим йилдан кейин антитаналар сони шунчалик камаядики, такрорий юқтириш эҳтимоли кучаяди. Такрорий юқтириш алоҳида ҳолатлари ҳақида тавсифлар мавжуд", - таъкидлайди нашр.

"Бошқа томондан, локдаун танқидчилари умид  қиладики, кўпчилик одамларда кесишувчан иммунитет мавжуд ва организм ҳимоясини турдош коронавируслар билан олдинги мулоқотлар туфайли иммунитет тизимининг "эски" ҳужайралари таъминлайди.(...) Бироқ гарвардлик эпидемиолог Марк Липсич ва Ла-Хойя иммунология институтидан Шейн Кротти Nature Reviews Immunology журналида намойиш этишича (...), кросс-реактив Т-ҳужайралар кичик миқдорда учрайди вирус кўпаядиган биринчи ўчоқ, юқори нафас олиш йўллари шиллик пардасида деярли бўлмайди, яъни Т-ҳужайралар "хотираси" вирус тарқалишини тўхтатиш эҳтимоли жуда паст. Агар улар қандайдир ролни ютадиган бўлса ҳам, чекланган даражадагина иммунитети яхши бўлган одамларда COVID-19 кечиши оғирлигини юмшатади, холос", - дейилади мақолада. Бунинг устига, Cell журналида эълон қилинган тадқиқот шуни кўрсатадики, TNF-a туридаги иммунитет тизимининг сигнал моддалари, маълум бир цитокинлар ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқиш иммунитет тизими хотираси ҳужайралари пайдо бўлишини тўхтатиб туради. "Эҳтимол, вирус кўпайишни бошлаганда кейин лимфа тугунларида ҳам, талоқда ҳам B-ҳужайрлар ишлаб чиқиш бостирилади. Бу иммунитет тизимининг Sars-CoV-2 га антитаналарни қўллаб-қувватлаш учун жавобгар бўлган ҳужайралардир. Бу самара, эҳтимол, нима сабабдан COVID-19 дан сўнг антитаналар тез йўқолишини тушунтириб беради".

"Хулоса: чеклов тадбирларига қарши бўлганлар, эҳтимол, сунъий вакциналар ёрдамидагина жамоавий иммунитет таъминлашдан умид қилади. Вакциналар, агарда улар самарали, ўз вақтидаги ва хавфсиз бўлса, вирусга қарши иммунитет реакциясини самарали ишга туширади, деб умид қилиш мумкин", - хулоса қилади FAZ.

Манба: Frankfurter Allgemeine