loader
Foto

Ўзбекистонда Олий суд раисининг ёрдамчиси бесоқолбозлик учун суд қилиняпти

Нашрнинг таъкидлашича, Олий суд раиси Казимжон Камиловнинг ёрдамчиси саналган амалдорнинг исми таҳририятга маълум, лекин айбсизлик презумпциясига риоя қилган ҳолда, сайт уни ошкор қилмайди, деб хабар беради Азия Терра.

Нашр ўз хабар берувчисининг сўзларидан маълум қиладики, Камилов ўз ёрдамчисининг муаммоларини ҳал қилишни Олий суднинг жиноий ишлар бўйича коллегияси раиси И. Муслимовга топширган. У эса, ўз навбатида, ДХХга мурожаат қилган.

Ушбу ахборотга кўра, ДХХ тезкор бошқармаси ходимлари пул талаб қилган жиноятчини айнан Муслимовнинг қўнғироғи бўйича ва жабрланувчининг аризаси билан қўлга олган.

Бошқа бир манбанинг айтишича, ҳибсга олингандан сўнг айбланувчи арз қилувчининг ўзи «уни шундай тутишга» (пул талаб қилишга – таҳр. изоҳи) мажбур қилганини айтган.

Тошкентдаги «Гвардейский» тергов изоляторига келтирилгач, у гўёки “шантажчи” талаб қилган 17 минг доллар аслида ўз ваъдаларига қарамай, пулини тўламаган Олий суд раиси ўринбосарининг тўланмаган қарзлари бўлган.

Қўлга олинганнинг айтишича, у фаол гей, 44 ёшли эркак эса унинг севгилиси: "Камиловнинг ёрдамчиси уни [интим инжиқликларини] доимо қондирганим учун менга 17 минг доллар тўлаши керак эди. Лекин у, ваъдасини бузган ҳолда, қарзни тўламади".

"Ўз даъволарини исботлаш учун шантажчи тегишли видеоларни тақдим этди", - дейди нашрга яқин мустақил манба.

Унинг сўзларига кўра, гумонланувчи доимо пул эвазига шикоятчининг ўзига хос сўровларини қандай қондирганлиги ҳақида видео-далиллар олиб юрган.

Натижада давлат хавфсизлик хизмати гумон қилинувчига нисбатан терговни четга суриб, аризачининг ўзига - Олий суд раисининг 44 ёшли ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 120-моддаси ("Бесоқолбозлик") бўйича қўшимча иш очди.

Яна бир манбага кўра, Олий суд, Адлия вазирлиги ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида (парламент қуйи палатаси) ишлайдиган ва Камиловнинг ёрдамчиси билан яқин алоқада бўлган айрим раҳбар ва мансабдор шахслар ҳам жиноий иш доирасида терговга жалб қилинган.

Бесоқолбозлик (гомосексуализм) Ўзбекистонда ўртача жиноят ҳисобланиб, унда қўлга олинган фуқаролар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Собиқ совет республикалари орасида гомосексуализм учун жиноий жазолар ҳозирги кунда фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда сақланиб келмоқда.

Манба