Қайта инфекцияни тасдиқлаш учун беморда бир ойлик асемптоматик узилиш билан икки марта ижобий ПЦР тест натижаси бўлиши керак, деб ёзади "Science" илмий журнали.
Бироқ Голландия соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит миллий институтидан вирусолог Шанталь Рескен изоҳ беришича, агар вирус бостирилган, лекин тўлиқ йўқ қилинмаган ёки бир вақтнинг ўзида иккита вирус юқтирилган эканлиги туфайли биринчи инфекциядан такрорланмайдиган вирусли РНК қолдиқлари одамнинг нафас йўлларида сақланиб қоладиган бўлса, иккинчи тест ҳам ижобий бўлиши мумкин. Шунинг учун кўпчилик илмий журналларда вирусларнинг бир-биридан сезиларли фарқ қиладиган биринчи ва иккинчи касалликлардан иккита тўлиқ кетма-кетлигини кўришни исташади. Бу ҳақида Бирмингем университетининг гематологи Пол Мосс ҳикоя қилади. "Чегара жуда юқори. Кўп ҳолларда шунчаки генетик материал йўқ", - дейди у.
Лекин у мавжуд бўлса ҳам, кўп лабораториялар у билан яқиндан шуғулланиши учун етарли вақт ва пул йўқ. Натижада, генетик исботланган такрорий инфекциялари сони такрорий инфекцияга гумонлар сонидан кўп марта кам. Биргина Голландияда 50 та, Бразилияда 95 та, Швецияда 150 та, Мексикада 285 та, Қатарда эса камида 243 та шундай ҳолат мавжуд.
Олимлар огоҳлантиришича, яқин икки ой ичида такрорий касалланишлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, агар касал бўлиб тузалганлар ўз иммунитетини кучайтирмайдиган бўлса. Яқинда Амстердам университети тиббиёт маркази вирусологи Лия ван дер Хок бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан исботланганидек, одатий шамоллашга олиб келадиган тўртта коронавирусга такрорий чалиниш ўртача 12 ойдан кейин содир бўлади. Ван дер Хок коронавирус билан ҳам шундай қонуният бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Бошқа олимларнинг айтишича, антитаналар таъсири бир неча ойда сезиларли даражада пасайиши мумкин, айниқса, бемор касалликнинг енгил шаклига эга бўлганда, лекин баъзан улар ҳали ҳам самарали бўлади. Антитаналар, шунингдек, хотира B-ҳужайралари ва T-ҳужайралари, 16 ноябрдаги дастлабки версияда чоп этилган ишда айтилишича, камида олти ой давомида жуда барқарор кўринади. "Кўпчилик одамлар учун бу, эҳтимол, улар касалликка чалиниш ёки касалликнинг оғир шаклига эга бўлиш ҳолатида кўп йиллар давомида касалхонага ётқизишдан қочишга ёрдам беради", деди Ла-Хойе иммунология институтининг етакчи муаллифи Шейн Кротти.
COVID-19 билан оғир касал бўлган одамлар коронавирус туфайли вужудга келадиган иккита жиддий касаллик – атипик пневмония ва Яқин Шарқ респиратор синдроми билан бўлгани каби кучли иммунитетга эга эканлиги ҳақида маслаҳатлар мавжуд. Иккала ҳолатда ҳам антитаналарнинг даражаси жуда юқори бўлиб, иммун тизими икки йилгача давом этади. Т-ҳужайраларнинг атипик пневмонияга жавобини эса кейинчалик ҳам аниқлаш мумкин. Иммунитет тизими шу қадар барқарорки" қайта юқиш ҳолатларининг аксарияти асимптоматик бўлишига ишонаман",-дейди Сингапур Миллий университетида фаолият юритаётган юқумли касаллик бўйича мутахассис Антонио Бертолетти. Унинг сўзларига кўра, такрорий юқтириш ҳатто фойдали ҳам.