loader
Foto

Хитой ҳукумати исломий билим эгаларини қатағон қилмоқда

Чжэцзян провинцияси Цзиньхуа округининг Иу уездида 14 нафар мусулмон қўлга олинди – уларнинг ҳаммаси исломий китоблар харид қилиб ўрганган ва шу билан хавфсизлик кучларининг эътиборини жалб қилган. Бир неча ҳафта давомида улар сўроқ қилинди ва сиёсий қарашлари аниқлаштирилди.

Унинг исми хавфсизлиги учун ошкор этилмаган хитойлик мусулмонлар китоблар ноширига кўра, Хитойда тинтувлар ўтказилганда, диндорлар диний китобларни ёқиб, кулини ҳожатхонага оқизган, қоғоз майдалайдиган шреддерларга талаб юқори бўлган пайтлар қайта бошлади, дея хабар беради IslamNews сайти NPR га таяниб.

«Давлат унинг боғида фақат битта гул ўсишини истаяпти. Қизил гул. Оқ ёки ҳаворанг гулларга келадиган бўлсак, агар улар қизил бўлмаса, кесиб ташланади», – қайд қилади нашр.

Пекиннинг университет туманидаги Qingzhen Shuju китоб дўкони мана бир неча йилдан бери ёпиқ, унинг  интернет-магазини бўлган веб-сайти ҳам ишламаяпти. Бу ерда узоқ вақт давомида машҳур исломий илоҳиёт ва фалсафа адабиётларининг хитой тилига таржималари сотилган, лекин 2017 йил нашриёт директори Ма Йиньлонг “ноқонуний нашриёт фаолияти ва терроризм”да айлбаниб ҳибсга олинган. Шундан бери у Шинжондги қамоқда. Ёпиқ дўкон ичида ҳатто очилишга ҳам улгурмаган янги китоблар уюмлари кўринади.

Юнань вилоятида исломий китобларни чоп этган яна бир исломий китоблар ношири Ма Чжисинь ҳам “ноқонуний китобларни сотганлик” учун ҳибсга олинган. Нашриётининг барча китоблари мусодара қилинган.

Хитойда исломий диний билимга эга бўлган, айниқса Шинжонни бошқа вилоятларда яширинишга уринишда тарк этган одамлар барча минтақаларда қидирилмоқда. Шинжонга мажбуран қайтарилган ва концлагерга жойлаштирилганлардан бири Тачен шаҳридан ёш исломий ўқитувчи эди. Ал-Азҳар дипломига эга бўлган мусулмон аёл ўз она Шинжонни тарк этиб, бошқа вилоятга жойлашди, у ерда масжидга бириктирилган мадрасада дарс бера бошлади. Лекин уни ўша ерда ҳам топишган.

"Ёш гўдаги бўлган аёлни қўлга олиш учун 30 та эркакни тунги соат 11 да юборишнинг нима кераги бор эди?" - унинг NRP билан номини ошкор қилмаган ҳолда суҳбатлашган ҳамкасби ғазабланиб. Ўқитувчи номаълум айбловлар билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний маълумотга эга бошқа уйғурлар хавфсизлик хизматлари уларнинг изини йўқотиши учун рўйхатдан ўтиш жойини ўзгартириш ёки мамлакатни тарк этиш йўлларини изламоқда.