loader
Foto

Исроил эронлик атомчи-олимга килинган суиқасдга алоқадорликда айбланмоқда

Зариф халқаро ҳамжамиятдан рўй берган воқеани қоралашни талаб қилди.

Эрон раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменейнинг маслаҳатчиси Ҳусейн Деҳқон қасос ҳақида огоҳлантириб, Фахризоданинг ўлдирилишига алоқадор кишилар қилган ишларидан пушаймон бўлишини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси атом дастурининг келиб чиқиши асосчиларидан бири бўлган юқори мартабали атомчи-олим Муҳсин Фахризода 27 ноябрь куни кечқурун Абсард шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумида ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, олимнинг машинаси яқинида террорчи-худкуш ўзини портлатган. Шундан сўнг машина жиноятчилар томонидан ўққа тутилди. Яраланган атомчи-олимни қутқариш йўлидаги тиббиёт ходимларининг барча ҳаракатлари беҳуда бўлди.