loader
Foto

Ким вакцинани назорат қилса, дунёни бошқаради

Мақола муаллифлари ёзишича, дунё улкан лойиҳани ҳал қилиши керак бўлади – «COVID-19 вакциналарни максимал тезлик билан тез ишлаб чиқариш ва бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар орасида тарқатиш, уларнинг эмлаш - ажойиб клиникалари бўлган Ғарб мегаполисларидан тортиб қишлоқлар, фавеллалар ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларгача. Бу логистика муаммоси, инсоният олдида ҳеч қачон дуч келмаган миқёсдаги лойиҳа бўлади".

"Ким вакцина учун навбатда биринчи бўлса, локдаунни тугатиб, мактаблар ва ресторанларни очса ва иқтисодиётни фаоллаштиришнинг уддасидан чиқса, ким энг яхши вакциналарга назоратни ўз қўлига олса, ўша ўз кучини янада кенгайтиради. "Баъзи мамлакатларга пандемия ижтимоий неъматлар ишлаб чиқарувчи сифатида эътироф этилиш ва шу тариқа ХХ асрда мафкуралар орқали қўлга киритилганидан кўра кўпроқ таъсир кўрсатиш имконини беради", - деб башорат қилади Москва Карнеги маркази раҳбари Дмитрий Тренин.

"Бошқа мамлакатлар ва фуқаролар, ўз навбатида, умуман вакцинани қўлга киритиш учун куч сарфлашига тўғри келади. "Агар Covid-19 ниманидир кўрсатган бўлса, бу дунёнинг ғаразгўй ва фақат ўзини ўйлайдиган эканлигидир, - деганди июл ойида «Чагарасиз шифокорлар» хайрия ташкилоти фавқулодда вазиятлар бўйича мувофиқлаштирувчиси Карлине. – Мен охирги ойларда ниқобларни қўлга киритишда бўлгани каби жирканч, мифиоз, кўча менталитетини ҳеч қачон кўрмаган эдим". Ҳимоя ниқоблари билан эса логистика анча енгилроқ ҳолатда эди", - деб таъкидлайди нашр.

"Шундай бўлсада, умид қилиш учун сабаблар бор: афтидан, яқин келажакда дунёда коронавирусдан бир эмас, бирданига бир нечта вакцина пайдо бўлади. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда 48 та потенциал вакцина синовдан ўтказиляпти. Шундан 11 таси сўнгги ва энг кўламли 3-босқичда. Бу вакциналар ишлаб чиқарувчилари Хитой, АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари Россия ва Ҳиндистонда жойлашган".

"Россия Президенти Путин оммавий эмлаш ўз мамлакатида жорий йилда бошланишини истайди. Бироқ, бундан олдин у ўз халқини бунга ишонтириши керак бўлади: сўровларга кўра, россияликларнинг 59% вакциналарга ишонмагани учун эмлашни рад этади. Айни пайтда Москвада 10 мингга яқин риск гуруҳлари вакиллари, жумладан, ўқитувчи ва шифокорлар эмланди".

"Эмлашга қарамай, бу шифокорларнинг 10 таси барибир COVID-19 га чалинди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 ҳолатни вакцинанинг фақат битта инъекцияси берилганини ва иммунитетни шакллантириш учун иккитаси кераклиги билан изоҳлади. Иккинчи асосий муаммо шундаки, вакциналар уларга эҳтиёж сезилган жойга етказилмайди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, транспорт ва совутиш тизимларининг етишмаслиги туфайли вакциналарни кенг тарзда мамлакатнинг узоқ ҳудудларига етказиб бериш кечиктирилди", - дейилади мақолада.

"Бу вакцинани ўзи ишлаб чиқаётган ва ташқаридан кўрсатилиши мумкин бўлган ёрдамни рад этаётган мамлакатнинг муаммолари. Вакциналарни бутун дунё бўйлаб тақсимлаш ҳаттоки ривожланган минтақаларда ҳам анча мураккаб бўлади", - ҳисоблайди нашр.

"Энг аввало, совутиш тизими муаммо туғдиради. mRNA технологиясига асосланадиган Biontech ва Pfizer компаниялари вакцинаси тахминан минус 70 градус ҳароратда сақланиши керак, буни эса ҳатто замонавий касалхоналарнинг аксарияти ҳам таъминлай олмайди. (...)Швейцариянинг Lonza Group фармацевтика корхонасида айтилишича, Moderna компаниясининг mRNA-вакцинаси ҳам совуқ ҳароратда ишлаб чиқарилиши керак. (...) Бошқа потенциал вакциналарда бу борада муаммолар камроқ. (...) Лекин бу ерда ҳам вакциналарни ёпиқ совуқ занжирларсиз етказиб беришнинг имкони йўқ. (...) Бундан ташқари, жуда паст ҳарорат махсус тиббий шишадан тайёрланган ампулалар учун махсус талабларни яратади, улар эса бутун дунёда миллиардлаб талаб қилинади".

"Қимматли материаллар ўғирланишининг олдини олиш учун, фармацевтика компаниялари GPS-трекерлар билан юкларни жиҳозлаш ёки уларга ҳужумлар режалаштириш қийин бўлиши учун, уларни алдаш учун бўш юк машиналари юбориш кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, DHL логистика гуруҳининг бутун дунё бўйлаб ваксиналарни тарқатиш учун зарур бўлган 15000 рейсларини қандай ташкил қилиш кераклиги ҳам номаълум. Инъекция қилиш учун етарли малакали бўлиши керак бўлган эмлаш станциялари ва тиббий ходимлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади".

"Етарли ресурсларга ва ўз ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мамлакатлар бу ерда ютуқли мавқега эга бўладилар. Duke Global Health Innovation Center тадқиқот марказининг кўрсатишича, бир неча ўнлаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўзлари учун 6 миллиард дозада эҳтимолий вакциналарни «брон» қилишди - улардан бири тасдиқланишини билмасдан. Европа Иттифоқи, АҚШ ва Ҳиндистон ҳам ўзлари учун бир миллиарддан ортиқ вакцинани захира қилишди. (...) Мутахассислар ишлаб чиқариш қуввати чеклангани учун кўп ривожланаётган мамлакатлар 2024 қадар энг ёмон ҳолатда ҳеч нарсасиз қолишидан хавфсирамоқда", - таъкидлайди нашр.

ЖССТнинг Африкада эмлаш бўйича масъул шахсларидан бири саналган Ричард Михигони вакциналарни совутиш ва етказиб бериш хавотирга солади. "Умуман вакциналарни уларга эҳтиёж сезаётганларга етказиб бериш муҳим", - дейди у. Африкада эмлаш уни режалаштириш ва амалга ошириш борасида кўпинча ҳарбий юришларни эслатиб юборади, шундан бошлаш керакки, у ерда баъзида эмлашни амалга оширувчи жамоалар узоқ минтақаларга етиб бориши учун ҳатто йўллар ҳам йўқ. Хавфсизлик масаласи ҳам муаммо туғдиради: 2018 йил Конго ДР да Эбола вируси авж олганида қуролланган гуруҳлар эгаллаб олган минтақага етиб бориш учун ҳатто ҳарбийлар конвойи керак бўлган".

" ЖССТ ўша пайтда тиббий марказларга қандай ўт қўйилганини яхши эслайди - касаллик чет элликлар томонидан олиб келингани ва аслида вакцина сабаб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди", - деб ёзади нашр.

"Ҳозирнинг ўзида дунё "вакцина блоклари"га бўлиниши кузатилмокда, - ҳисоблайди мақола муаллифлари. - Илғор mRNA-вакциналар, эҳтимол, асосан бадавлат рвожланган мамлакатларда фойдаланилади, ҳисоблайди Адар Пунавалла, дунёдаги энг йирик вакциналар ишлаб чиқарувчи компания эгаси. Нафақат ўта паст ҳароратда сақлаш кераклиги сабабли, балки ҳар бир дозанинг нархи 20-25 долларни ташкил қиладиган нархи туфайли ҳам. "Кўплаб мамлакатлар шунчаки бу вакциналарни сотиб олишга имконлари йўқ", - дейди у. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, муҳим ишлаб чиқариш мамлакатларида бунинг учун зарур бўлган заводлар деярли йўқ, жумладан, унинг фармацевтика компаниялари дунёнинг кўп қисмини вакциналар билан таъминлайдиган Ҳиндистонда ҳам".

"Хитой ўз таъсир доирасини кенгайтириш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланади, - деб ёзади Der Spiegel. - Пекин деярли барча Лотин Америкаси давлатларига Хитой вакциналарини сотиб олиш учун кредитлар таклиф қилди, Африка ва Филиппинга ҳам имтиёзлар ваъда қилди. Филиппин президенти Родриго Дутерте қуйидаги сўзлар билан миннатдорчилик билдирди: "Хитой яхши, чунки ундан бирор нарсани ялиниб сўраш ва тиланчилик қилишнинг ҳожати йўқ. Ғарб эса ҳар доим биринчи ўринда фойда, фойда, фойда ҳақида ўйлайди".

"Шу аснода Канада Пекин ўзини бошқача тутиши мумкинлигини ҳис қилди. Дастлаб CanSino компанияси у ерда ўз вакцинаси синовларининг учинчи босқичини ўтказмоқчи эди – бироқ бу амалга ошмади. Вакцина олти хафта давомида Хитой божхонасида ушланиб қолди, августнинг охирида эса CanSino ўз режаларидан воз кечди. Хитой ҳукумати ҳанузгача нима сабабдан рухсат берилмагани ҳақида изоҳ бергани йўқ. Камида битта шубҳа пайдо бўлади: Канада ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2018 йилнинг декабрида Канада АҚШ нинг сўрови билан Huawei молиявий директори Мэн Ванчжоуни қамоққа олгани, Хитой эса, Канаданинг икки фуқаросини гаровга олганидан сўнг кескин ёмонлашиб кетган".

Бироқ, нашрнинг қайд этишича, амалга ошмаган синовлар Канада эмлаш дастурини бузмайди - мамлакат ўзи учун дунёда аҳоли жон бошига эмлаш дозаларининг максимал сонини сақлаб қолган. "Бироқ, хулоса қолади: вакцина бериш ёки бермаслик нафақат яхши ҳаракатлар учун мукофот сифатида, балки репрессив чора сифатида ҳам қўлланиши мумкин", - дейди Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel