loader
Foto

Макрон Сиси билан учрашувда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришдан бош тортди

Кечагина ҳали ноаниқ бўлиб, кўпчилик Макрон Сиси билан учрашувда инсон ҳуқуқлари масаласини қандай қилиб бўлса ҳам кўтаришидан умид қилган эди, лекин бугун Трампнинг «севимли диктатори» Макронда ўзига нисбатан меҳрибон қалб эгасини топгани маълум бўлди.

Сиси билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида Макрон журналистларга шундай деди: "Мен бошқа раҳбарлардан раҳбарлик сабоқларини олмайман, худди ўзим дарс бермаётганим каби".

Макрон, шунингдек, Мисрга бўлажак Франция қуроллари савдосини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга боғламаслигини айтиб, Сиси режимининг «терроризм»га қарши кураш қобилиятини сусайтиришини баҳона қилди.

 «Мен бу [инсон ҳуқуқлари борасидаги] қарама-қаршиликларни иқтисодий ҳамкорлик ва мудофаа масалалари билан изоҳламайман», - дея француз президентининг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Эслатиб ўтамизки, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Миср қамоқхоналарида 60000 га яқин сиёсий маҳбус ушлаб турилганини тахмин қилмоқда, бу ерда қийноқлар ва ҳибсга олинганларга ёмон муносабатда бўлиш кенг тарқалган. Ўтган йилнинг октябрида Миср ҳукумати ўн кун ичида 49 маҳбусни қатл этиб, бутун дунё бўйлаб ғазаб уйғотди. Бундан ташқари, Мисрнинг шахсий ҳуқуқлар бўйича ташаббусидан (EIPR) уч нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ўтган ой хорижий дипломатлар билан учрашганидан сўнг ҳибсга олинган. Улар Сисининг Францияга ташрифидан сал олдин қўйиб юборилган.

 «Террроризмга қарши курашда ҳамкорларимиздан бири самарадорлигини пасайтирадиган бойкотдан кўра мулоқот талаб қиладиган сиёсат самаралироқ бўларди», - деди Макрон.

Миср Франция қуролларининг йирик харидори бўлиб, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга душманлик сўнгги ойларда Франция ва Миср ҳукуматларини бир-бирига яқинлаштирди.

Айни пайтда Парижда бўлиб турган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Федерациянинг вакили Антуан Мадлен France 24 TV телеканалига Мисрда намойишчиларга қарши француз қуроллари ишлатилганини маълум қилди. "Бизнинг ҳисоботларимиз бу қуроллар Миср ҳукумати томонидан намойишларни бостириш учун қандай ишлатилганини кўрсатди", - дейди у.

Париждаги бир қатор инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Макроннинг Сисини қабул қилинганига норозилик билдирди. Улар кўтариб чиққан плакатлар орасида: "Миср журналистларини қутқаринг" деган ёзув ҳам бор эди.

Май ойида Филип Лютер, Amnesty International ташкилотининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори қайд этганидек, шунча ўз ишини бажаргани учун «ўнлаб журналистлар ўзбошимчалик билан "терроризм" айбловлари билан ҳибсга олинган ёки иш жойларида тинтув қилинган».