loader
Foto

Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Хитойни мусулмонларни таъқиб қилгани учун жавобгарликка тортишдан бош тортмоқда

Ҳуқуқ ҳимоячилари таърифлаган жиноятлар «фақат Хитой ҳудудида Хитой фуқаролари томонидан содир этилган», - дейди суд бош прокурори Фату Бенсуда.

Муҳожирликда яшаётган уйғурлар халқаро жиноий судга бир неча ойдан бери Хитойнинг репрессияси, оммавий кузатуви, қийноқлари ва мусулмон аҳолини мажбурий стерилизация қилишни тергов қилишга чақирди.

 «Халқаро жиноий ишлар бўйича суд битта сабабга кўра – халқаро жиноятларга қарши кураш учун ташкил қилинган», – деди эндиликда Австралияда истиқомат қилувчи уйғур шоираси Фатима Абдулгаффур.