Маълумотларга кўра, ҳозирда коронавирус инфекцияси туфайли карантинда бўлган Макрон сиёсатидан французларнинг 60 фоизи норози.
Сўровда иштирок этганларнинг 59 фоизи мамлакат Бош вазири Жан Кастексдан ҳам норози.
Ноябрь ойида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, ҳар 10 та француздан 7 нафари коронавирус пандемиясига қарши курашда Макрон маъмуриятига ишонмайди ва ҳукуматнинг чора-тадбирларини қониқарсиз деб топади.