Бироқ ташкилот Хитой ва унинг Шинжон Уйғур автоном минтақасидаги сиёсатини қоралашдан тийилиб турибди.
Бундан ташқари, 2019 йилги резолюцияда ИҲТ «Хитой Халқ Республикасининг мусулмон фуқароларига ғамхўрлик қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», дейилган.
Мусулмон ташкилотлар коалицияси, жумладан, Америка-Ислом алоқалари бўйича Кенгаш (CAIR) ИҲТнинг ҳаракатсизлигини ва иқтисодий қудрати туфайли Хитойни танқид қилишни истамаслигини қоралади, деб хабар бермоқда "IslamNews" Yahoo!News га таяниб.
"Хитой мусулмон оламини иқтисодий нуқтаи назардан бўғзидан олган ва ҳар бир мусулмон мамлакатини шу қадар қўрқита олганки, уйғурлар масаласида гапиришга ҳам журъат этмаётгани шубҳасиз", - дейди АҚШлик мусулмон олим Умар Сулаймон.