Пандемия бошланган пайтдан бери коронавирус 2073511 кишида қайд этилиб, 67616 киши вафот этди.
Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон маълум қилишича, 20 декабрдан бошлаб Лондон ва мамлакатнинг жанубий-шарқий қисми, моҳиятан, коронавируснинг юқумлироқ тури тез тарқалиши туфайли локдаун режимига ўтди. Уэльс ва Шотландия ҳукуматлари ҳам янги чекловлар жорий қилди. Бир нечта мамлакат COVID-19 янги тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия билан чегараларни ёпди.