loader
Foto

Билл Гейтс коронавирус борасида яқин ойлар учун умидсиз башорат берди

Пандемиянинг кучайиши ҳақида гапирар экан, миллиардер компьютер моделлари ёрдамида олинган маълумотларга таянди. Бу моделлар кейинги ой давомида дунёда вазият ёмон томонга ўзгаради, деб тахмин қилишга имкон беради.

Шу билан бир пайтда Гейтс ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда самарали воситалар бўлиб қолаётганини эслатди. Оммавий жойларга ташрифлар чекланиши келаси йил ҳам давом этади. Умуман олганда, 2021 йил касалликлар ва ўлим ҳолатлари сони, унинг фикрига кўра, пасая бошлайди ва ҳаёт аста-секинлик билан ўз ўрнига тушади. Миллиардер ўз умидларини шу билан боғлайдики, келаси йил баҳорда эмлаш, башоратларга кўра, глобал миқёсга чиқиши лозим.

Бироқ эмлашдан бош тортаётган одамлар сонининг ўсаётганлиги хавотир уйғотади. Гейтс фанга бундай ишонмасликнинг сабабларини тушунмаслиги айтди.