loader
Foto

АҚШ Эронга коронавирусдан вакцина сотиб олишга «рухсат берди»

"Америкаликларнинг ўзи барча банкларимизга санкциялар қўлллаганди. Улар бу истиснони шунчаки халқаро ҳамжамият босимини ҳис қилгани учун амалга оширишди", - дея амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Эрон марказий банки, қайд этилишича, АҚШ Ғазначилиги хорижий активларни назорат қилиш бўйича Бошқармадан Швейцария банкига пул ўтказиш учун рухсат олган. Энди Теҳрон чет элдан вакцина етказиб бериш учун пул тўлаши мумкин.

Яқин келажакда Теҳрон COVID-19дан вакциналарга глобал эга бўла олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX режаси бўйича вакцинанинг 16.8 млн дозасини импорт қилиш учун тахминан 19 млн доллар тўлаши режалаштирилган. Эроннинг Shifa Pharmed  компанияси ҳам ўз дори-дармонларини синовдан ўтказмоқда.