loader
Foto

ХАМАС мусулмонларга Рождество нишонлашни тақиқлади, кўплаб фаластинликлар бундан норози бўлди

15 декабрь куни Ғазодаги вақф вазирлиги доирасидаги воизлик ва раҳбарлик Бош бошқармаси директори Валид Овайда мусулмонларнинг Рождество байрамини нишонлашни тақиқловчи фатво зарурлиги ҳақида гапирган ички ҳужжатни эълон қилди.

Абдул Ҳади ал-Ага, Хамаснинг вақф ишлари бўйича вазири муовинига мурожаат қилинган ва ошкор бўлган ҳужжатда Фаластин мусулмонларини насронийлар Рождество байрамларида иштирок этишдан воз кечиш учун онлайн кампания бошлаш кераклигини айтилган.

2009 йилда Ғазо секторида яшовчи 3000 га яқин фаластинлик насронийлар бўлган, бироқ Исроил томонидан ҳалокатли қамал қилинганлиги сабабли бу рақам ўшандан бери 1300 га тушиб кетган деб ҳисобланмоқда.

Айрим фаластинликлар Хамас қарорини «ирқчи» деб атаб, уни фаластинлик мусулмонларни насронийлардан узоқлаштиришга чақириқ сифатида талқин қилмоқда.

Хамас қарори COVID-19 пандемияси билан боғлиқ эмас, деб ҳисобланмоқда. Марҳум Ёсир Арафот каби Фаластин мусулмон раҳбарлари ва расмийлари тарихан Рождество ва Пасха байрамларида иштирок этарди.

Фаластинликлар ўртасида мулоқотга хизмат қиладиган мустақил гуруҳ саналган Фаластин форуми ХАМАС қарорини танқид қилиб, Facebook саҳифасида «Фаластин насронийлари бу - биз» деган хабар қолдирди ва биринчи навбатда, вазирлик доирасида воизлик ва раҳбарлик Бош бошқармаси борлигидан «ҳайрат»ини билдириб, «бу қарорни рад қилгани ва қоралагани»ни қўшимча қилди.

Фаластин форуми, шунингдек, мунозарали ҳужжат унда қуйидаги сўзлар келтирилган ХАМАСнинг 2017 йилдаги сиёсий хартиясини бузганлигини айтди: "Фаластин халқи Фаластин ичидаги ва ташқарисидаги, уларнинг дини, маданияти ёки сиёсий мансублигидан қатъи назар, барча фаластинликлардан иборат бир халқдир".

Фаластин демократик Иттифоқи (ПДС), сўл партия, бу ҳужжатни "Фаластин халқи, насронийлар ва мусулмонлар орасида доимо ҳукмрон бўлган бағрикенглик ва қардошлик қадриятларидан кескин четлашиш" деб атади.

Бошқа фаластинликлар бундан ҳам кескин фикр билдирди: «Бу ХАМАСнинг хавфли ҳужжати», - деб иқтибос келтиради Исроилнинг Jerusalem Post газетаси Рамаллах ҳуқуқшуноси Шахин Фахми сўзларидан. «Бу ҳақиқий жиноятдир ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак».

Бироқ ХАМАС расмий вакили Фавзи Бархумнинг айтишича, унинг ҳаракати «Фаластин ерида биргаликда истиқомат қиладиган Фаластин халқининг мусулмон ва насроний аъзолари ўртасидаги тарихий муносабатлар»ни қадрашини айтди.

Норозиликлардан сўнг, вақф вазирлиги баёнот билан чиқиб, унда айтилишича, ички ҳужжатнинг «ўз байрамларини нишонлайдиган, ўз диний маросимларини бажарадиган ёки жамоатчилик ҳаётида иштирок этадиган, мусулмонларни мусулмонларники бўлмаган диний тадбирларда иштирок этиш тўғрисида диний қоидалари билан бошқарадиган насронийлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ».

Вазирликда айтилишича, у «бутун Фаластин халқи – мусулмонлар, насронийлар ва бошқалар учун расмий диний орган» ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, бу ерда насронийларга ўз байрамларини очиқ нишонлашнинг тақиқланиши эмас, мусулмонларга насронийлар байрамларида иштирок этмаслик кўрсатмалари норозилик уйғотмоқда. Ҳозир бундай фатволар муросасизлик, экстремизм ва ақидапарастликнинг ўта кескин кўринишлари саналадиган бўлди.