"(...) Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил январдан ноябргача бўлган даврда Россияда COVID-19 оқибатида 54559 киши ўлган. Бироқ Федерал статистика хизматининг хабар қилишича, Россияда 2019 йилнинг худди шу даври билан таққослаган 229700 та кўпроқ ўлим қайд этилган. Душанба куни соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Татяна Голикова ниҳоят, ўлим кўрсаткичлари даражасининг бу қадар юқори эканлиги билан «коронавирус ва унинг оқибатлари» ўртасида боғлиқлик борлигини тан олди. Хулоса аниқ: эпидемия авж олганидан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тақдим этилган статистика маълумотлари хатоларга тўла. Ҳозирда Россия эпидемиядан ўлганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда туради: январ ойидан бошлаб 186 минг киши ҳалок бўлди", - дейилади мақолада. "(...) Статистика кўрсаткичларини пасайтириб кўрсатишнинг нима кераги бор? Масала сиёсий характерга эга. 2020 йилнинг биринчи ярмида Россия президенти унга мамлакатда иккита янги муддат давомида ҳокимият тепасида қолиш имконини берадиган конституцион ислоҳот ўтказишда ўз фуқароларининг ёрдамига мурожаат қилишига тўғри келди. Геосиёсий сабаб ҳам бор. Кремл раҳбарининг сиёсати кўп жиҳатдан «Россия модели»га асосланган бўлиб, у ғарб мамлакатларидан кўрса самаралироқ бўлиши керак. Владимир Путин у вазиятни назорат қилаётганини кўрсатишни истайди. Таназзулга ботган касалхона тизими ва мамлакатда дори-дармонлар етишмаётган шароитларда Россия ҳукумати статистика маълумотлари устидан назоратни қўлга киритишдан манфаатдор эди", - дейди мақола муаллифи.
"(...) Россияда бундай эълон кўп шовқинга сабабчи бўлмади, чунки давлат матбуоти бу статистикани контекстга киритмади. Телевидениеда фалокат кўлами тизимли равишда кичрайтииб кўрсатилмоқда. Бу ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат энди "Спутник V" ички вакцинасига асосий эътибор қаратиши керак. Аммо аҳоли орасида шижоат йўқлиги туфайли расмийлар шу пайтгача эмланганлар сони ҳақида маълумот бермай турибди", - изоҳ беради Пол Гого.