loader
Foto

Мусулмонлар 10 секундда коронавирусни аниқлаб берадиган ускуна ишлаб чиқдилар

Сўлак намунаси махсус эритма билан аралаштирилиб, патогенни аниқлаш чипига жойланади, оптик тизим эса рангни ўзгартиради. Бутун жараёнга 10 секунддан кўп вақт кетмайди.

Олимларнинг айтишича, ускуна самарадорлиги 99 фоизга етади. Унда қўлланадиган технология турк мутахассислари томонидан етти ой ичида ишлаб чиқилган ва келажакда нафақат SARS-CoV-2, балки бошқа патогенлар билан ишлай олади. "Лента.ру" хабар қилишича, ихтирони патентлаш режалаштирилган.