loader
Foto

Митти маълумотлар банки: ДНК

Бу маълумотлар банки ўзида жойлашган ҳужайра (ДНК молекуласи) ҳақида ва организмдаги бошқа ҳужайраларнинг тузилиши ва эҳтиёжлари ҳақида тўлиқ маълумотларни ўз ичига олади. Агар сиз инсон танасини ҳар қандай дизайн билан таққосласангиз, унда энг тўлиқ режа ва лойиҳа, унинг барча техник нозик жиҳатлари ҳар бир ҳужайранинг ядросида жойлашган ДНК молекуласида сақланади.

ДНК ҳужайра марказида жойлашган ядрода эҳтиёткорлик билан сақланади. Агар оддий ҳужайранинг - инсон танасидаги уларнинг сони 100 триллионга етади - ўртача диаметри миллиметрнинг юздан бир қисмини ташкил қилишини эсласак, унда биз қандай кичик ўлчамли, қандай кичик майдон ҳақида гапираётганимиз аниқ бўлади. Бу ажойиб молекула Парвардигорнинг яратган нарсаларда ғайритабиий мукаммалликнинг аниқ белгисидир.

ДНК ахборот фақат жисмоний маълумотлар билан чекланган емас. Шу билан бирга, у ҳужайрадаги ва танадаги минглаб турли тизим ва функцияларни назорат қилади. Мисол учун, паст, юқори ёки нормал қон босими ДНК да сақланадиган маълумотлар билан боғлиқ.

Олимлар инсоннинг генетик тузилиши билан боғлиқ маълумотлар миқдорини ифодалаш мақсадида турли ўлчов бирликларини таклиф қилганлар. ДНКда шунча кўп маълумот қайд қилинганки, уни китобларга ўтказиб, бу китобларни бир-бирининг устига қўйсангиз, уларнинг баландлиги 70 метр бўлади. Олимлар ҳисоб-китобига кўра, агар инсон ген харитасини қўл билан қайта ёзишга ёки чоп этишга ҳаракат қилинса, уни ёзадиган киши буни дақиқада 60 сўз тезликда амалга оширса ва кунига 8 соат ишласа, унга 50 йил керак бўлади. Бундан ташқари, ДНК сақланган маълумотлар билан ҳар бири 500 саҳифадан иборат 200 та телефон китобини тўлдириш мумкин.

Тартибга солинган атомлар занжири, биз кўрмайдиган ва миллиметрнинг миллиарддан бир қисмига тенг бўлган занжир жуда кўп маълумотни "ёдда сақлайди" ва ҳар қандай тирик мавжудот туғилади ва дунёга келади, бу маълумотларга тўлиқ мос келаркан, улар яратилганлигнинг аниқ далили ҳисобланади.

Ўзининг катта миқдордаги ахбороти билан ажойиб ДНК молекуласини яратиб, Аллоҳ таоло қудратининг чегарасизлиги ва Яратган нарсаларнинг бетакрорлигини яна бир бор эслатади. Қуръони карим Яратганнинг чексиз ҳикмати ҳақида шундай дейди:

«Агар денгиз Роббимнинг калималарига сиёҳ бўлса-ю унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббимнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур, дегин». ( Каҳф, 109-оят).

Абу Муслим тарэимаси