loader
Foto

Қозоғистонда Ислом банкларига талаб тобора ўсмоқда

Бунда активларнинг ўртача йиллик ўсиши охирги уч йилда 30,3%ни ташкил қилди. Ўтган йилнинг ноябри якунларига кўра 2015 йил ноябри билан таққослаганда Қозоғистонда ислом банклари активлари 2,2 баравар ўсган.

Ислом банкларида молиялаштиришнинг асосий тоифаси хом ашё билан боғлиқ бўлмаган иқтисодиётга - қурилиш ва техник хизмат кўрсатиш, савдо, саноат ишлаб чиқариш, машинасозлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига тўғри келади. «Астана» Халқаро молия маркази, тез ўсиб бораётган ва истиқболли инвестиция сегменти сифатида, бизнесга Ислом молиясига тизимли кириш имкониятини тақдим этувчи минтақада биринчи платформа, Қозоғистон Ислом молия бозорининг ривожланишига алоҳида таъсир кўрсатади