2020 йил октябрининг охирларидан хар куни касалланганлар сони аста-секинлик билан ўсишни бошлади ва ҳозирда қарийб 1,5 минг кишига етди.
Беш кун ичида (18-22 январь) касалланганлар сони 5746 кишига кўпайди:
18 январь — 1003 киши;
19 январь — 999 киши;
20 январь — 1134 киши;
21 январь — 1180 киши;
22 январь — 1430 киши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда 25469 киши касалликдан даволанишда давом этмоқда. 291 киши оғир аҳволда. 25,4 минг кишидан стационарларда 6791 киши, амбулатор даволашда 18 678 киши бор.
Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг айтишича, коронавирус эҳтимолий чўққиси 2021 йил март ойига тўғри келиши мумкин. «Оптимистик сценарийга кўра, кунига 3 минггача бемор қайд этилиши кутилмоқда», - башорат қилади Цой.
Қозоғистон минтақаларида 22 январь ҳолатига эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Нур-Султан шаҳри, Акмола, Атырау, Ғарбий Қозоғистон, Костанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари «қизил ҳудуд»да.
Алмати шаҳри, Қарағанда, Алмати вилоятлари «сариқ ҳудуд»да.
Қолган барча минтақалар «яшил ҳудуд»да.
Пандемия бошланган пайтдан буён касалланганлар умумий сони 173 842 кишига тенг бўлиб, қарийб 2,5 минг киши вафот этди, 150 минг киши тузалди.