Франциянинг Монманьи шаҳри мэри Патрик Флоке ИИВ «радикал қарашларни тарғиб қилганлик учун» маҳаллий масжидни ёпганидан сўнг «ислом айирмачилиги»га қарши ҳукумат кампаниясидан норозилик билдриди. Бу ҳақида Anadolu агентлиги ёзади. Флоке ибодатхонани ёпган «ҳукуматнинг ваколатсизлигини қоралади»: унинг сўзларига кўра, масжид фаолияти сўнгги 5 йилда ҳеч қандай эътирозга сабабчи бўлмаган. «Бундай сабаб билан масжидни ёпиш ҳақида ҳеч қачон гап ҳам бўлмаган», – деди у француз газетаси Le Parisien га.
«Бу у ҳақида ҳеч қачон гапирилмаган масжид. Беш йил один бир нечта танбеҳ туфайли префектуранинг талаби билан бошқа ибодатхона ёпилганди. Лекин у воқеанинг ҳозирги масжидга ҳеч қандай алоқаси йўқ», - деди Флоке. Монманьи масжиди Франция ИИВ томонидан ёпилган 9 та масжид қаторига киради.
Франция Президенти томонидан маъқулланган вазирлик кампанияси бутун дунё бўйлаб, ҳам юқори сиёсий арбоблар, ҳам турли уюшмалар орасида қаттиқ танқидларни келтириб чиқармоқда. 13 мамлакатдан 36 дан ортиқ ноҳукумат ва диний ташкилотлар БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашига (OHCHR) расмий шикоят билан мурожаат қилди: мактубда Бешинчи республикада мусулмонларга нисбатан исломофобия ва камситишлар ортиб бораётганига ишора қилинди.
БМТга "Париж томонидан ратификация қилинган қонунлар билан ҳимоя қилиниши керак бўлган кўплаб инсон ҳуқуқлари бузилиши"ҳақидаги далиллар топширилди. Шикоятда исломофоб ҳаракатларидан жабр кўрган муайян шахсларнинг кўрсатмалари келтирилади ва бу ҳаракатлар мусулмонларнинг қадр-қимматини камситиши ва асосий ҳуқуқларини поймол этиши таъкидланади.