Масжид қўмитаси 8 та аъзоларининг 4 таси – президенти, ғазначиси ва 2 та маъмурият ходими коронавирусдан вафот этди. Уларнинг биринчиси баҳорда, қолган учтаси эса пандемиянинг иккинчи тўлқини давомида вафот этди, хабар қилади IslamNews сайти Lancashire Telegraph га таяниб.
«Бу кунлар ҳаммамиз учун жуда мураккаб келди, – дейди имом Маҳмуд. – Аввалроқ шу ойда биз кўнгилли равишда ёпилиш учун қарор қилгандик. Лекин биз очиқ бўлган пайтимизда қаттиқ назорат туфайли масжидга келувчилар орасида биронта коронавирус ҳолати қайд этилмаган».