2022 йилги қишки олимпиада Пекинда ўтказилиши маълум бўлгач, ҳуқуқ ҳимоячилари Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) тегишли ариза билан мурожаат қилиб, бу қарорни бекор қилишни талаб қилди. Бироқ ХОҚ раҳбарияти уларнинг далилларига қулоқ солмади.
Коалиция Олимпиадада иштирок этадиган мамлакатлар ҳукуматларининг қатъий ва принципиал позицияси вазиятни яхши томонга ўзгартира олишига умид қилмоқда. Хусусан, ҳуқуқ ҳимоячилари коалициясининг ташкилот сайтида эълон қилган баёнотида шундай урғу берилади: «Биз ҳукуматларни 2022 йилги Пекин ўйинларини бойкот қилишга чақирамиз – бундан ками Хитой расмийларининг фуқаролик ва инсон ҳуқуқларини менсимаслигини маъқуллаш сифатида баҳоланади».
Хитойда яшаётган мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари помол қилинишини исботловчи бир мисол Шинжон-Уйғур автономияси ҳокимияти 23 мингга яқин уйғур аёлини стерилизация қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабар бўлди.