loader
Foto

124 минг нидерландиялик Муҳаммад ﷺ таҳқирлаш учун жавобгарлик жорий қилишга чақирмоқда

NIDA партиясидан депутатликка номзод Нурулла Гердан «Анадолу» агентлигига хабар қилишича, партия функционерлари Европада исламофобия муаммосига сиёсатчилар ва ҳукумат эътиборини жалб қилиш мақсадида Гаага марказида юриш уюштирдилар.

Унинг сўзларига кўра, бу акциядан мақсад – Пайғамбар Муҳаммадга ﷺ қарши ҳужум ва ҳақоратларнинг ҳар қандай шакли жиноят деб тан олишдир.