«Голланд батальонлари ҳарбийлари 350 нафар эркакни эвакуация қилишда ноқонуний ҳаракатлар амалга оширдилар. Улар эркаклардан босниялик серблар қўлидан қутулиб қолиш имконини олиб қўйдилар», - дейилади Олий суд ҳукмида. Сребреницадаги хунрезлик қурбонларининг қариндошлари Нидерландия устидан 1995 йил мусулмонлар ҳалок бўлганлиги учун ушбу Европа мамлакатини жавобгарликка тортиш учун 2007 йилда судга бергандилар.
Голланд ҳарбийларининг фожиага алоқадорлиги ҳақида қарорга қарамасдан, Олий суд ушбу мамлакат ҳарбийлари ҳаракатлари оқибатида қурбонлар оилаларига етказилган зиён улушини улар кўрган умумий зарарнинг 10%игача пайсайтириб кўрсатди, хабар беради IslamNews сайти Euronews. га ҳавола қилган ҳолда.
Нидерландия ҳукумати ўз томонидан, суд қарорини қабул қилиши ва уни ижро этишга тайёр эканлигини маълум қилди. Жами 1995 йил июлда Сребреницада 800 га яқин мусулмон, асосан эркаклар ва ўғил болалар ҳалок бўлганди.