Икки ҳафта давом этган қизғин муҳокама ва мунозараларан сўнг Франция Миллий ассамблеяси 347:151 ҳисоб билан қонун учун овоз берди, 65 киши бетараф қолди, деб хабар қилади IslamNews сайти AP News га таяниб.
"Республика тамойилларини ҳурмат қилишни қўллаб-қувватлаш" номли қонун француз аҳолиси ҳаётининг кўп жиҳатларига таъсир кўрсатади. Нафақат мусулмонлар, балки мамлакат аҳолисининг бошқа кўплаб тоифалари ҳам асосий эркинликларга ҳаддан ташқари тажовуз қилган ва исломга "бармоқ билан ниқтаган" қонун лойиҳасига қарши чиқдилар. Хусусан, унинг ёрдамида расмийлар кўпхотинлиликни бутунлай йўқ қилиб, 3 ёш ва ундан катта ёшдаги барча болаларни боғча ва мактабларга қатнашишга мажбур этиш ниятида.
Сенат 30 март куни қонун лойиҳаси бўйича овоз беради ва ҳужжатнинг якуний тасдиқланишини кутиш учун барча асослар мавжуд.
Якшанба куни Парижда мусулмонлар жамоасининг ҳуқуқларини сезиларли даражада бузиши мумкин бўлган баҳсли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.