loader
Foto

Фарғонада мушук гўштидан таом тайёрланиб, аҳоли гавжум жойларда сотилгани маълум бўлди

Шунингдек, ушбу “бизнес”ни йўлга қўйганларнинг омборидан яроқсиз ҳолдаги 2 тонна гўшт ҳам топилгани айтилмоқда. Ушбу гўштлардан кабоб ва манти тайёрланиб сотилгани маълум қилинди.

Нашрнинг ёзишича, улар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан аниқланган ва ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Терговга кадар текширув ишлари олиб борилмокда.

P.S

Аввалроқ Тeznews нашри маълумотига таянган ҳолда Фарғонада мушук гўшти сотилгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ветеринария бошқармаси ушбу маълумот юзасидан изоҳ берди.

Бошқарма ахборотида мушук гўшти сотилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги маълум қилинди. Бошқармага бу юзасидан шикоят келиб тушмаган.

Вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари ҳам бу бўйича ҳеч ким шикоят қилмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, вилоятда истеъмолга яроқсиз гўштларни аниқлаш бўйича рейд бўлиб ўтмагани ҳам таъкидланди.

Манба