loader
Foto

Мушук ва итларни кўчириш учун Афғонистондан алоҳида рейс ташкил килинди

Ҳайвонларга ёрдам ўрсатиш бўйича Nowzad хайрия ташкилотига асос солган собиқ денгиз пиёдаси Пен Фартинг ҳарбий ташкилотдан тўрт оёқлилар учун чартер рейси ташкил этишни сўради.

Давлат Думаси депутати Вячеслав Лысаков ўзининг Telegram каналида бу маълумотни шарҳлар экан, учиб кетиш илинжида Кобул аэропортига ёпирилган одамларни қутқариш керак, деб ҳисоблаган шахслар уни танқид қилишларига қарамай, Фартингни олқишлаб қўйди.

Умумий ҳисобда Фартинг 60 та мушук ва 140 та итни эвакуация қилишга эришди. Собиқ денгиз пиёдасининг айтишича, «даҳшатли портлашлар алғов-далғови»да бўлиб, «жаҳаннам орқали» ўтишига тўғри келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР