loader
Foto

Коронавирус: итлар ва мушукларни ейиш илк марта тақиқланди

Таъкидлаш жоизки, экспертлар фикрига кўра, Хитойнинг Иухан шаҳридан келган ва илгари кузатилмаган касалликнинг авж олиши ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш билан боғлиқ бўлиб, бу мамлакат ҳукумати томонидан дарҳол тақиқланди. Бироқ Шэнчжэн расмийлари бунданташкари, уй ҳайвонлари, итлар ва мушуклар гўштини ейишни ҳам тақиқлаб қўйдилар. Фармон 1 майдан кучга киради.

Жониворларни ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили Осиё мамлакатларида 20 миллионга яқин ит ўлдирилади ва ейилади. Бироқ Хитойда ит гўшти у қадар оммалашган эмас.

"Итлар ва мушуклар одамлар билан бошқа ҳайвонлардан кўра кўпроқ қалин алоқада бўлиб, уй ҳайвонларини истеъмол қилишнинг тақиқланиши ривожланган давлатларда, шунингдек, Гонконг ва Тайванда одатий ҳолат ҳисобланади ва бу инсоният тамаддуни руҳига мос келади", – изоҳ берди шаҳар ҳокимияти вакили Reuters га берган интервьюда.