loader
Foto

Қирғизистон президенти ва дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари «исломчилар» орқасидан баҳслашиб қолди

Қирғизистон етакчисининг Тўқталиев бир пайтлар «радикал ислом гуруҳлари манфаатларини ҳимоя қилганлик» ҳақидаги баёноти судга даъво билан мурожаат учун сабаб бўлиши мумкин.

Тўқталиев президент баёнотларидан хафа бўлгани ва ранжиганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у даъво аризаси бериш учун барча асосларга эга. Шунга қарамай, Жапаров ундан узр сўрайди деган умидда ҳали бу ишни қилмайди.

«Қабар» агентлигига берган интервьюда Қирғизистон президенти аввалроқ айтганидек, у дин арбобари ҳимоячиси сифатида таниш бўлган «оқсоқол» Тўқталиевни ҳурмат қилади. Бунда у «тарқоқ диний гуруҳлар»ни бирлаштириш ўрнига улардан бирига қўшилиб олиб, ихтилофни янада кучайтирганидан афсусда эканлигини қўшиб қўйди.

«Агар мамлакатда тартибсизлик ҳукмрон бўлиб, дин арбоблари ўртасида низолар авж олиб турган бир пайтда уни адвокатим деб лавозимида қолдирадиган бўлсам, нима бўлади? Давлат хизматида менинг адвокатим, дўстим ёки қариндошим деган тамойил бўлиши мумкин эмас», – деди Жапаров.

Тўқталиев дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари лавозимига 2020 йилнинг кузида тайинланганди. Уч ойдан кейин давлат раҳбари уни истеъфога жўнатди. Бу мамлакат мусулмонлар диний идорасида ихтилоф кучайиб бораётган бир шароитда рўй берди. Худди шу пайт муфтий Мақсат Тўқтўмушев ҳам истеъфо берди. Ҳозир у ҳаж йўлланмаларини сотишдан олинган пуллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳийла-найрангларда айбланяпти.

Бунгача мусулмонлар диний идораси раҳбарияти томонидан ГНКБ ходимларига 100 минг доллар пора беришга ҳаракатлари ҳақида маълум қилинган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР