loader
Foto

Байден Саудия Арабистони қиролини «янги қоидалар» ҳақида огоҳлантирди

Байден асосий эътиборни шаҳзода Муҳаммад билан эмас, қирол билан мулоқотга қилганига урғу берди.

Univision билан суҳбатда Байден Вашингтон ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида 1 март, душанба куни маълум қилишини айтди. Бунда ушбу ўзгаришларнинг асосида АҚШнинг Саудия ҳукуматини инсон ҳуқуқларининг бузилиши учун жавобгарликка тортишга интилиши ётишини қайд этди.

Бунгача МРБ эълон қилган ҳисоботда журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши учун жавобгарлик валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бен Салмонга юкланган.