Жами мамлакатда 214806 та COVID-19 ҳолати тасдиқланган.
Энг кўп ҳолат Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига тўғри келади.
Коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари сони 5 тага ошди, жами пандемия бошланганидан бери Қозоғистон Республикасида 2777 киши ушбу касаллик оқибатида вафот этган.
Бир сутка давомида Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатда 944 киши касалхонадан чиқарилди. Соғайиб кетганлар умумий сони 198726 кишига етди.