loader
Foto

Джо Байден Путинни «қотил» деб айтди

Путин ҳақида савол америка махсус хизматларининг АҚШ да бўлиб ўтган сайловларда Россиянинг аралашуви ҳақида эълон қилган ҳисоботи билан боғлиқ ҳолда берилди.

Стефанопулос савол берди: "Шундай қилиб, сиз Владимир Путинни биласиз. У қотил деб ўйлайсизми?"

"Ммм, хмм, ҳа", – деб жавоб берди Байден.

Байден шу йилнинг январь ойида Пути билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбат ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, суҳбатни «Мен сизни биламан, сиз ҳам мени биласиз. Агар бу рўй бергани ҳақида билиб оладиган бўлсам, тайёр туринг» сўзлари билан бошлаган. У агар Россиянинг аралашуви тасдиқланадиган бўлса, Путинни оқибатлар ҳақида огоҳлантирганини маълум қилди. "У бунинг бадалини тўлайди", – қўшимча қилди АҚШ президенти тафсилотларни аниқлаштирмасдан.

Бунда Джо Байденнинг таъкидлашича, унинг маъмурияти зарур ҳолларда Россия билан ишлашга тайёр, мисол тариқасида у СНВ-3 шартномасининг узайтирилгани ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, хорижий мамлакатлар етакчилари билан мулоқот қилганда уларнинг ким эканигини яхши билиш муҳим аҳамият касб этади.

АҚШ Миллий разведка бошқармасининг 15 саҳифалик ҳисоботида айтилишича, Россия ҳукумати 2020 йил бўлиб ўтган АҚШ президентлигига сайловлар вақтида Байденни «қоралаш» бўйича кампания уюштирган. Собиқ президент Дональд Трампнинг иттифоқчилари Россияпараст кайфиятдаги украин арбоблари томонидан Байденни танқид қилишни қиздириб, Москвага хизмат қилган, таъкидлайди разведка. Уларнинг маълумотларига кўра, президент Путин Байденни «қоралаш» ва Трампнии қўллаб-қувватлашга қаратилган операцияга рухсат берган.

Россиянинг АҚШ даги элчихонасида айтишларича, АҚШ саловларига аралашиш бўйича Россияга қўйилаётган айбловлар асоссиз. Дипломати ваколатхона ҳисобот хулосалари "разведканинг бу маълумотлар тўғри эканлигига қатъий ишончи" билан тасдиқланади, деб таъкидлади.