Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 530 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 673 нафари касалхонага ётқизилди, дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 778 минг 645 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 89 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 61 минг 581 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 521 минг 377 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда шу кунгача 11 миллион 976 мингу 428 диагностик текширувлари ўтказилганини таъкидлади.