loader
Foto

Туркиянинг оилага қарши конвенциядан чиқиши ЛГБТ исёнига сабаб бўлди

Президент Ражаб Таййиб Эрдоған томонидан тегишли Фармоннинг имзолангани шанба куни кечаси эълон қилинди. Эртаси куни эрталаб ахборот майдони камолчиларнинг кескин баёнотлари билан қизиб кетди, унинг тарафдорлари кўчаларга ЛГБТ байроқлари билан сочилиб чиқди.

Норози бўлганлар Туркия оилага қарши деб ҳисоблайдиган конценциядан чиқишни бекор қилишга уриниб судга мурожаат қилишди.

Бироқ, ҳокимият томонидан қўйилган бу қадам ажабланарли эмас. Ҳужжатнинг бекор қилиниши учун тайёргарлик тўққиз ой давомида амалга оширилди. Туркия аҳолисининг консерватив қисми конвенцияни "гендер тенглиги" тушунчаси орқали ЛГБТ мафкураси ва жангари феминизмни тарғиб қилиш учун воситаси деб билади.

Конвенция мухолифлари таъкидлашича, ҳужжат фақат аёлларни ҳимоя қилиш кўринишини яратади ва бутунлай бошқа мақсадни, яъни анъанавий жамиятни йўқ қилишни кўзлайди. Уларга кўра, Ислом дини хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, жумладан, таълим олиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилади. Бундан ташқари, гўзал жинс вакили, шариатга кўра, ҳам меҳнат қилиши, ҳам ўзини бутунлай оилага бағишлаши мумкин. Бу ҳолатда ҳеч ким уни ҳақорат қилишга ҳақли эмас. Аёллар учун бундай бонуслар бўлмаган феминизм ғолиб чиққан жамиятда вазият бутунлай бошқача.